Название: Apple дунёдаги энг қиммат бренд
 Гость
 21.10.2017
 Просмотры: 538
Apple дунёдаги энг қиммат бренд, деб топилди
Американинг Apple компанияси дунёнинг энг 500та энг қиммат брендлари рўйҳатида биринчи ўринни эгаллади. Apple брендининг нархи $87,3 млрд.га баҳоланган. BrandFinance (BF) консалтинг компаниясининг ушбу рейтингининг иккинчи поғонасига жанубий Кореянинг Samsung компанияси жойлашган. Унинг баҳоси $58,77 млрд.га баҳоланди. Бир йил давомида америка компанияси ўзига тегишли биринчи ўринни сақлаб қолган бўлса, корейслар 6 - ўриндан 2 -ўринга кўтарилиб олди ва машҳур Google ($52,13 млрд.) компаниясини ортда қолдирган. Эътиборли томони шундаки, энг қиммат брендлар ўнталигининг 9 таси айнан АҚШ компанияларига тегишли. Улар орасида Microsoft ва Wallmart, IBM ва GE, Amazon, Coca-Cola ва Verizon каби компаниялар бор. Рўйҳатга шунингдек Россиянинг олтита компанияси "Сбербанк” ($14,16), «Газпром» ($8,3 млрд), «Лукойл» ($5,1 млрд), «Билайн» ($4,8 млрд), «Роснефть» ($ 4,4 млрд), «Магнит» ($3,4 млрд), МТС ($3,3 млрд) ҳамда «Мегафон» ($2,8 млрд) киритилган. Энг қиммат Япония бренди Toyota ($25,97 млрд, 15-ўрин) бўлди. Германиядан эса Volkswagen ($23,66 млрд, 17-рин), BMW ($23,3 млрд, 21-ўрин) ва Mercedes-Benz ($ 20,3 млрд, 28-ўрин) киритилган.
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]