Название: Бисквитли рулет
 Гость
 17.01.2018
 Просмотры: 827
Баъзи таомлар, ширинликлар борки, улар барча миллат ошхонасида қадрли ўрин олишган, ушбу бисквитли рулет ҳам айнан ана шундай барча миллат ошхонаси каби, бизнинг диёрларда ҳам севиб истеъмол қилинади.

  Тайёрланиши у қадар ҳам мураккаб ҳам эмас, масаллиқлар ҳозир бўлса узоғи билан ярим соатда тайёрлаш мумкин. Ичига эса ҳар ким истаганини суртиши мумкин.

Керакли маҳсулотлар:

1)    Тухум – 10 та

2)    Шакар – 300 гр

3)    Ун – 300 гр

4)    Мураббо ёки мевали шинни – 500-600 гр

 Тайёрланиши:

Аввало тухум ва шакарни бир идишга солиб миксер билан кўпиртириб олиш лозим. 

 Тухум ва шакар кўпиргач ва кўтарилгач, миксер тезлигини секинлашитириб, оз-оздан унни қўшиб аралаштирилади. Узоқ вақт аралаштириш шарт эмас, ун аралашиб кетса етади, узоқ аралаштирилганда қўпарилган кўпик яна қайта чўкиши, пасайиши мумкин. 

 Аралашмани, димхона катта ёки кичиклигига қараб икки ёки уч патнисларига пергамент (махсус пишириқ қоғози) ёйиб тенг тақсимланади. 

 Ва уларни эҳтиёткорлик билан, имкон қадар бир текисда қўл билан ёйиб чиқилади. 

 Энди 250 даражадан ёқори бўлган хароратдаги димхонага қўйиб 4-5 дақиқа мобайнида устини тилла ранг бўлгунга қадар пишириб, қизартириб олинади.

 

 

Пишган маҳсулотни бир 1-2 дақиқа совитиш лозим, лекин жуда ҳам совиши керак эмас, чунки бу ўрашда қийинчилик туғдириши ва совиб, қуриб, қотиб қолса, ўраганда синиб кетиши мумкин. 

 Бироз совугач рулетимизни ағдариш ва ичига мураббо ёки бошқа бир мевали шинни суртилади.

 Ва юқоридан тепага ёки аксинча тарзда худди хомин ўралгани каби ўралади. 

Тайёр бўлган рулетларни таъбингизга кўра безатиб, истасангиз устига шакар кукуни сепиб, истасангиз хар хил мевали қиёмлар ила безатиб дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин. 

 Ёқимли иштаҳа!


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]