Название: Бодомли шоколад
 Гость
 18.02.2018
 Просмотры: 660
 

 Бодомли шоколад

Бозор расталаридан шоколад учун махсус қолипларни харид қилганимда вақт топиб албатта уй шароитида шоколад тайёрлашни ният қилган эдим, ҳаттоки интернет саҳифаларидан уй шароитида қандай шоколад тайёрлаш мумкинлигини ҳам топиб қўйган эдим.

Аммо кундалик ишлардан ортиб шоколад тайёрлашга фурсат бўлмагани боис тайёр шоколад плитасидан фойдаланишга тўғри келди.

Балки кимнингдир уй шароитида шоколад тайёрлаш имкони бўлар, дея кулинар саҳифаларидаги шоколадни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

1. Сут – 5 ош қошиқ

2. Сариёғ – 50 гр

3. Шакар – 6-8 ош қошиқ

4. Какао - 5 ош кошиқ

5. Ун - 1 ош қошиқ

Тайёрланиши:

Идишга сут, какао ва шакарни солиб, паст олов устига қўйиб қайнагунга қадар мунтазам равишда аралаштириб турилади ва сўнгра сариёғ солинади ва ортида ун қўшиб аралаштирилади, орасида қумоқчалар қолиб кетмаслиги лозим.

Сўнгра оловдан олиб қолипларга қуйилади ва музлатгичда бир неча соат мобайнида қотирилади.

Энди эса тайёр шоколад плитасидан тайёрлаган усули.

Биттадан оқ ва қора шоколад плитаси ва озроқ бодом мағзи лозим бўлди.

Шоколад плитасини ҳар бирини алоҳида идишда буғ устига қўйиб эритиб олинди.

Аввал қора шоколадни қолипларга қуйиб орасига бир донадан, бодом мағзи кичкина бўлса, иккитадан бодом қўйиб чиқилди (агар бодом бўлмаса бошқа мағз ёки писта бўлиши ҳам мумкин).

Устидан оқ шоколад солиб устини пичоқ орти билан текисланади ва бир неча соатга музлатгичга қўйилади.

Музлатгандан сўнг қолипдаги шоколадни олиб истаган тарзда дастурхонга тортиқ қилиш мумкин.

ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!

 

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]