Название: Гулхоним
 Гость
 15.10.2018
 Просмотры: 1103
 

 Гулхоним

Бу гал тайёрламоқчи ва ўрганмоқчи бўлган таомимиз - гулхоним. Бу таом буғда пишадиган хамир таомлар турига мансуб бўлиб, диёримизнинг деярли ҳар бир вилоятида севиб истеъмол қилинади. Манти, хунон (хоним) каби гулхонимнинг ҳам ичидаги масаллиқларини, ҳар киши ўз таъби ва хоҳишига қараб гўштли, қовоқли, сабзавотли, ошкўкатли қилиши мумкин. Биз эса соддароқ ва ҳаммабоп усулни қўллаб масаллиқларини гўшт, картошка ва пиёзли қиламиз.

Керакли маҳсулотлар: (20-25 дона учун)
Хамири учун:

  1. Ун 0,5 кг
  2. Тухум 1 дона
  3. Сув 180-200 мл
  4. Туз ярим ош қошиқ

Ичидаги масаллиғи учун:

  1. Гўшт (ёғли қисми) 300 гр
  2. Пиёз 400 гр
  3. Картошка 400 гр
  4. Зиравор ва туз таъбингизга кўра
  5. Агарда гўшт ёғсиз бўлса, чарви ёғ ёки ўсимлик ёғи 100-150 гр

Тайёрланиши:
Ҳар бир хамирли таомлар каби аввал хамир қорилади ва то хамир тингунча қолган юмушлар билан машғул бўлинади.  Бу ерда ҳам айнан шундай, ун, сув, туз ва тухумни қўшиб қаттиқ хамир қорилади, устини зич ёпиб ёки целофан пакетга солиб тиндирилади. Сўнгра ичидаги масаллиқларини тайёрлашга киришса ҳам бўлади.
Гўшт, пиёз, картошкани майда кубик шаклида тўғралади, агар чарви ёғи бўлса уни ҳам шу шаклда тўғралади ва туз билан зираворни қўшиб аралаштирилади. Агар ўсимлик ёғи бўлса уни ҳам қўшиб аралаштирилади. Энди тинган хамирни имкон борича юпқа ёйиб, эни 7-8 см, узунлиги 18-20 см бўлакларга кесиб олинади.
Ҳар бир бўлакларга қийма қўйиладиСўнгра хамир бўлагини пастки қисмини юқорига буклаб, икки чети ёпиштирилади.Ва бир четдан ўраб борилади ва чеккасини очилиб кетмаслиги учун тортиб остига бостириб қўйилади.Шу тарзда ҳамма бўлаклар тугилади, ўралади ва ёғланган манти қасқонга териб 40-50 дақиқа мобайнида пиширилади.Пишган гулхонимларни таъбингиз ва дидингизга кўра безатиб дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

 

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]