Название: Қиймали қуймоқ
 Гость
 18.10.2018
 Просмотры: 827

 

Қиймали қуймоқ

Керакли маҳсулотлар:

2 та тухум
1 ош қошиқ шакар
1,5 стакан ун
2,5 стакан сут
2 ош қошиқ ўсимлик ёғи
Бир чимдим туз
Салат барги
Майонез
Ва қайласига таъбга кўра хоҳлаганингизни солишингиз мумкин. Гўштли, сабзавотли, қўзиқоринли, пишлоқли ва ҳ.к.

Тайёрланиши: Тухум ва шакарни яхшилаб кўпиртирасиз, кўпирган суюқлик қайтиб чўкмаслик учун оз оздан аввал сутни, сўнгра унни қўшиб аралаштирасиз, охирида туз ва ёғни қўшиб аралаштириб юборасиз.

Тайёр бўлган суюқликни қопқоғида тешиги бор бирон бир идишга қуясиз, идиш топилмаса, кетчуп, майонез ёки оддий тоза елим идиш-бакалашкага қуйиб, қопқоғини тешиш мумкин. Қизиб турган товага идишдаги суюқлик билан жудаям ингичка бўлмаган катаклар чизиб чиқишингиз керак.
  Бир томони қизаргач, эҳтиёткорлик билан айлантириб, иккинчи томонини ҳам пишириб оласиз. Пишган қуймоғингизга салат баргини қўйиб, таъбга кўра майонез ва қайласини солиб, рулон шаклида ўраб, дастурхон атрофидаги яқинларингизга тортиқ қилишингиз мумкин.

 

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]