Название: Ғирром бизнес
 Гость
 25.06.2018
 Просмотры: 678
Ғирром бизнес


Бизнес, яъни пул топишнинг қандай тури бўлса ҳам, тадбиркор киши, бизнесмен ҳалол пул топса, ўзининг ҳаловати учун яхшироқ эканлиги кўп жойларда айтилган. Аммо биз бу гапнинг бошқа томонларини айтмоқчимиз.

Кўпгина катта-кичик дўконларнинг, ошхона ва ресторанларнинг пештоқларидаги рекламавий лавҳаларида, баъзи бир корхоналарнинг, бирор-бир маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг газета-журнал ёки кўчалардаги катта-катта афишаларга берган рекламаларида одамнинг ғашини келтирадиган бир нарсани кўриш мумкин. Улар гўё ишлари юришиб, файз-барака жуда катта миқlорда оқиб келишини таъминлайдиган нарса ярим-яланғоч аёлларнинг суратлари деб тушунишади шекилли, уялмасдан беҳаё аёлларнинг авратлари очилиб турган расмларини илиб ёки чиқариб қўйишади. Чунки ҳеч ким уларга буни чекламайди ва бу нарсани улар айни тадбиркорликдан, деб билишади.

Икки-уч йил олдин бир танишим менга ўзининг «бизнес-режа»сини айтиб қодди: «Ҳув катта кўчанинг юзидаги тўрт қаватли уйнинг биринчи қаватида бир хонали уйим бор. Ўша уйни яхшилаб таъмирдан чиқариб, бир сартарошхона очмоқчиман. Мини-юбка кийган қизларнинг расмларидан учта-тўртта «яхшироғи»ни деворга ёпиштириб қўйсам, тез кунда клиентлар кўпайиб қолади».

Ҳайрон қоласан киши. Наҳотки, халқимиз шундай даражага келиб қолди?! Наҳотки муваффақиятнинг калити шу нарсага боғлиқ бўлса?! Одамлар, харидорлар ҳам шу расмларни деб келишмаса керак, ахир?! Йўғ-э, деймиз, халқимиз бу ҳолга келиб қолмагандир! Маънавиятида салгина бўшлиқ пайдо бўлган кишилар шундай қилишса керак-да!

Оқила қизим, ўшандай беҳаё расмларга тушадиган қизлар ёки аёллар ҳам аввал сенга ўхшаган бокира, иффатли, ҳаёли бўлганлар. Улар билибми, билмайми адашиб қолишгач, шунақа йўлга кириб қолишган. Бир кетган ҳаё қайтиб келмаслиги ҳақида суҳбатлашдик-ку! Уларнинг ҳолига кулмагин, балки, ниятингни яхши қилиб, Худодан шарманда қилмаслигини сўраб юргин ва тўғри йўлда бўлишликка доимо ҳаракат қилгин. Салгина адашсанг, тезда ўзингни ўнглаб олишнинг иложини қил. Ҳув пастга қараб кетган чиройли зинапоя ҳақидаги гап эсингдами, ўшандай чуқурга аста-аста кетиб қолиш осонгина, лекин орқага қайтиш...

Сенга яхшилик тиловчи хайрихоҳ дўстингман, мендан ҳеч қачон ёмонлик ёки хафа қиладиган гапларни кутма. Шунингдек, мендан сира хафа бўлма.
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]