Название: Исроф уммонидан бир томчи
 Гость
 18.10.2017
 Просмотры: 501
Халқимизга ҳос бўлган ҳусусиятлардан бири дастурхон ёзиб элга ош беришидир. Бундай бағрикенглиги, гўзал ҳусусияти билан ўзбек халқи оламга танилган. Лекин ҳозирги кунда бу тантилик "биров кўрсин, эшитсин” учун, сохта "обрў” ортириш, кераги борича тўқ инсонларни тўйдириш учун сарфланмоқда. Бир ўйлаб кўрайлик, ён қўшнимизнинг боласи увадаси чиқиб, бир неча йиллардан бери кияётган оёқ кийими, яшаш шароити қийинроқ бўлган қариндошимиз, қизини узатишга, ўғлини уйлашга қурби етмаётган дўстингиз сизни ўйлантирмайдими? Сизнинг бутун умр орзу-умидларингиз, ҳаракатларингиз шу тўй-ҳашамни дабдабали, шоҳона ўтказиш учун баҳшида этилгандек гўё. Масалан бир хонадонда тўй бошланди. Ўғлини уйлаш бўлсин ёки бошқа тўй бўлсин айниқса, қизини узатиш бўлса, ҳамма қариндош-уруғникида ташвиш бўлади. Тўй бошланган хонадонни айтмаса ҳам бўлади. Бу ташвишлар тўйни ўтказгандан кейин ҳам давом этади. Куёв тараф бир неча уйларини бўшатиб беради, келин эса тўлдиради. Бу борада шундай воқеалар ҳам бўлиб ўтганки, айтишга тиллар, диллар уялади. Наҳотки, оддий нарса- буюмлар, кийим-кечаклар, уй жиҳозлари, озиқ-овқат бир сўз билан айтганда мукаррам инсоннинг қадри қиймати паст, арзимаган нарсалар билан ўлчанаётган бўлса?! Ҳамма ўз шароитидан келиб-чиқиб, исрофга йўл қўймаган ҳолда ўтказса бўлади. Зеро Аллоҳ таоло Бақара сураси 236-оятида шундай марҳамат қилади: " Уларни бой борича, йўқ ҳолича яхшилик ила фойда билан фойдалантиринг. Бу яхшилик қилувчилар бурчидир”. Аъроф сураси 31-оятида эса: "Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”. Анъом сураси 141-оятида эса: "У (ишкомларга) кўтариладиган ва кўтарилмайдиган боғларни, хурмо ва экинларни емагини хилма-хил қилиб, зайтун ва анорларни бир-бирига ўхшатиб ва ўхшатмай пайдо қилган зотдир. Мевалаган пайтида унинг мевасидан енглар ва йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар. Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилгувчиларни севмас”.

Ерда ҳас-чўп, тошчаларга аралашган марварид ва дурларни ажратиб олиб, фаросат ила ипга чизиб, ўз ўрнига қўйишимиз – бидъатлардан соф амалларни ажратиб олишимиз демакдир.
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]