Название: Ҳижоб: кеча ва бугун
 Гость
 18.07.2018
 Просмотры: 615


Бугунги кунда ҳижобга қайтиш каби ажойиб бир жараён кузатилмоқда ва бунга дунёнинг олий маълумотли мусулмон аёллари даъват қилишмоқда. Масалан, яқинда Тунисда бўлиб ўтган норозиликларни эслайлик. Ўшанда Мануба шаҳри университетининг талабалари университет ҳудудида ҳижоб ўраш тақиқланишига қарши норозилик намойишини ташкил қилган эди. Норозилик намойиши бир-икки кун давом этганига қарамасдан университет ишининг тўхтаб қолишига сабаб бўлди. Икки юзга яқин талаба ва домлалар мамлакат ҳукуматига мурожаат қилиб, вазиятни тартибга солишни талаб қилишган. 1981 йили президент Ҳабиб Бурқиба аёлларнинг давлат ташкилотларида ҳижобда бўлишларни тақиқловчи қонунни ратификация қилган эди. Кейинги йилларда эса Бин Али ҳукумати норматив-ҳуқуқий актлар чиқарди ва мазкур ҳужжатларга асосланиб, давлат органлари ҳижобни "экстремизм белгиси” сифатида баҳолайдиган бўлдилар. Шунинг учун ҳам асосан Ғарб, баъзи саводсизлар ёки секуляр жамиятнинг жоҳилий одатларига ботган айрим мусулмонлар, ҳижобга ва айниқса мусулмонларнинг саводли қисмларининг унга даъват қилишларининг моҳиятини англаб, уларга нисбатан кескин муносабатда бўлмоқдалар. Мусулмонликнинг ривожланишини кўра олмаётганлар Исломнинг либосга бўлган талабини тиш-тирноғи билан сиёсийлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Чунки мусулмонлар либоси нафақат шахсият учун, балки ахлоқсизлик билан курашиш воситаси ҳамдир. Айниқса фоҳишабозлик, наркомания ва бир жинслик никоҳлар қонунлаштирилаётган мамлакатларга булар қаердан ҳам ёқсин. Ғарб ҳижобни тиш-тирноғи билан зиддиятли белги-рамзга айлантиришга уринмоқда: ҳижоб учун аввал жарима, кейин эса қамоққа тушиш мумкин ва шу билан бирга бу давлат учун қабул қилиб бўлмайдиган диндорлик белгисига айланмоқда. Бугунги кунда ҳижобда юрадиган муслималарни радикал исломий ғоялар қурбони қилиб кўрсатишга уринишлар ҳам йўқ эмас. Ва буни асосан ҳижоб, ниқоб, паранжида юриш билан кўрсатишга уринишмоқда. Бундай рўмолларга ўранишни семиотикага (касаллик аломатлари ҳақида фан) қиёс қилишмоқда, яъни қабул қилиб бўлмайдиган белги рамзларга, ташқи кўринишни ўрта асрнинг қолоқлигига қиёс қилишмоқда. Айни пайтда улар ҳижоб Аллаҳнинг буйруғи эканлигини яширишга уринадилар. Бошқача айтганда, муслималар ҳақида "жон куйдираётганларнинг” айтишларича, аёл киши бегона эркак назаридан сақланиши унинг эркинлик ҳуқуқининг топталиши эмиш. Муслиманинг рўмоли – бу аввало унинг Ислом тақдим қилган ўзлигини сақлашдир. Ҳижоб аввало Исломнинг камтарликка риоя қилиш талабига жавобдир, чунки камтарлик мусулмон этикасининг, ахлоқининг ва одобининг асосидир. Ҳижоб – одамлар ўйлаб топган нарса эмас, балки Аллоҳ Таолонинг амри бўлиб, Қуръони Каримда бу ҳақида қуйидагилар айтилган: "Сен мўъминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўъминлар! Шоядки, нажот топсангизлар” (Нур сураси, 31 оят).Муслиманинг рўмоли – энг аввал унинг шарафи ҳимояси ва ғамхўрлик воситасидир. Шунинг учун ҳам муслималар ўз ихтиёрлари билан Аллоҳнинг амри ва Расулуллоҳ (сав)нинг суннатларига эргашмоқдалар. Нафақат муслималар, балки насроний аёллар ҳам олдинлари рўмол ўраганини таъкидлаш лозим. Роҳиба аёлларнинг либосларига назар солиб кўринг. Яҳудийлик ҳам бошқа динлардан қолишмаган равишда аёлларни эҳтиёт қилган ва бегона назарлардан сақлаган. "Сочларини бировларга кўрсатиш учун аёлига рухсат берган эркакка лаънатлар бўлсин” ёхуд "Сочларини зийнат ўлароқ кўрсатиб юрадиган аёл бахтсизлик келтиради” сингари қатъий қоидалар бор. Ҳа, қайсидир маънода аёл киши "Барби” қўғирчоғига ўхшаш нарсага айлантирилган, яъни "чиройли” ва ахлоқсиз ҳаёт, мода орқасида қутурган пойга ва бошқа шунга ўхшаш ғарб қадриятларига қарши ҳижоб белги-рамзга айланди. Шу билан бир қаторда моделларга тақлид қилдириш ва бачкана ҳаётни чиройли қилиб кўрсатиш ёхуд тобора ҳажми кичрайиб бораётган либосларни тарғиб қилиш ортидан катта пуллар ишлаб топилаётганини ҳам унутмаслигимиз керак. Мазкур "ўрнаклардан” бири, масалан, тадбиркор, сиёсатчи ёки ижтимоий фаол аёллар. Бироқ бундай аёллар ўзларининг аслий аёллик гўзаллагини йўқотган ва одамларнинг олқиши илинжида яшайдиган кимсалардир. Бунақа ҳолатда аёллар ҳуқуқининг ҳимояси ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Чунки аёл бу ерда бозорда олиб-сотиладиган мулкка айланган. Кимдир ўз манфаати йўлида аёлдан сиёсий ўйину фитналарда фойдаланишни ёхуд шахсий ҳирсини қондиришни хоҳласа, бозорга келиши кифоя. Бугунги кунда Ғарб давлатлари аввало Ислом ва унинг рамзи бўлган ҳижоб билан кураш олиб борар экан, тобора мураккаб айёрликларни ишга солмоқдалар. Масалан, гўёки ҳижоб "Исломий феминизм”нинг семиотик кўриниши эмиш. Британиянинг Мисрдаги ҳукмронлик даврини эслатиб, кўпчилик аёлларнинг ‎мустамлакачилик талабига бўйсунмаслик рамзи сифатида ҳижобда юра ‎бошлаганини, Эрон инқилоби йилларида эса аёллар шоҳга ва ғарбнинг маданий ‎таъсирига қарши туриш рамзи сифатида ҳижоб кийганларини тез-тез мисол қилиб ‎келтирадилар. Буларнинг барчасини сунъий равишда гўё «исломий феминистик» ҳаракат деб ‎кўрсатмоқдалар. Ваҳоланки, Исломда бундай ҳаракат йўқ ва бўлиши ҳам мумкин ‎эмас, чунки муслималар мусулмон эркаклар билан тенг ҳуқуқлидирлар.‎ Эркак ҳам, аёл ҳам ўз амаллари учун бир хил жавоб беради. Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, муслимлар ва муслималар, мўъминлар ва мўъминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар–ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир” (Аҳзоб сураси, 35 оят).Исломда жинслар ҳуқуқи тенгсизлиги дея номланган тушунчанинг ўзи йўқ. Чунки муслима аёлнинг роли камситилган эмас, балки юқори чўққиларга кўтарилгандир. Эркаклар аёлларга васийдир. Уларнинг табиатан вазифалари ҳам фарқлидир.Феминизм каби аёлларнинг озодликка чиқиши (эмансипация), деган нарса Исломда йўқ. Муслима аёл ўрта ва юқори таълим олиш ҳаққига эгадир. Пайғамбаримиз (с.а.в) даврларидан бошлаб биз ҳадис илми ва бошқа соҳаларда ҳам жуда кўп олима аёлларнинг исмларини биламиз. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва халифалик даврларидан бошлаб муслима ўқитувчилар, табибалар ҳамда ҳуқуқшунослар доим бўлишган. Турли замонавий илм соҳаларида ҳам жуда кўп муслима аёллар бор. Оила қуриш учун муслиманинг розилиги шарт қилиниб турилса-ю муслималарни ҳур эмас, деб айтиш мумкинми?! Исломда унинг розилигисиз никоҳ асло мумкин эмас, чунки мусулмонларнинг дини мажбурлаш асосида қурилган эмас.Баъзи ОАВлар тарафидан ишончли қилиб сўнги ўн йиллар мобайнида муслималар ҳаётида турғунликнинг кўрсатилиши Исломга умуман боғлиқ бўлмаган нарсадир. Бу турғунликларга ғарб мамлакатларининг мустамлакачилик режимлари ҳамда мусулмон мамлакатларидаги ғарбпараст ҳукуматлари сабабчидир. Шу сабаб муслималар камситилган эди. Аллоҳ қонунлари ўрнига Исломга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган унутилган одатлар ва жоҳилият давридан қолиб кетган урфу анъаналар юқори ўринларни эгаллади. Айнан Исломга зид одатлар ҳар тарафлама қолоқ бўлган шарқ мамлакатларида муслималарнинг "озодликка чиқиши”га туртки бўлган. Бунга ўхшаш одатлар Исломга зид ва бундай анъаналар Шариатга алоқаси йўқдир. Бугунги кунда дунё бўйлаб Исломнинг жадал суръатларда ривожланиб бораётганининг гувоҳи бўляпмиз. Ва бунда замонавий, олий маълумотли муслималарни роли бебаҳодир. Ислом асосларига содиқ қолган ҳолда улар таълим бўладими ёки ижтимоий ҳаёт бўладими ўз мавқеини сақлаб қоладилар. Улар ўзларининг сиёсий фаолиятини "ислом феменизми” ҳаракати сифатида тақдим ҳам қилмайди, чунки бундай ҳаракатларни тузишга на асос бор, на сабаб. Аллоҳ таоло муслима учун белгилаган тақдиридан рози ва бу дунёда унинг роли нимадан иборат эканидан яхши хабардордир. Озгина бўлса ҳам илми бор муслима Аллоҳ таолонинг: "...Роббим, илмимни зиёда қилгин, дегин” (То Ҳа сураси, 114 оят), буйруғини яхши билади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларининг бирида айтишларича: "Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир” (Ибн Можа, Байҳақий ва Ибн Абдулбарр ривоят қилишган).Бу ерда "аёллар хавфсизлиги ва ҳуқуқлари учун нозўравон йўллар билан курашгани ва тинчликка эришиш амалларидаги иштироклари" учун Нобел мукофотини олган ҳуқуқ ҳимоячиси, ҳижобдаги ягона муслима Таваккул Карманнинг сўзларини эслаш ўринлидир. Исломдаги шундай ва шунга ўхшаш аёллар бизлар учун ўрнак бўлса арзийди. Журналистлар ундан ҳижоб ҳақида: "Ҳижоб Сизнинг интеллект ва саводингиз билан мосми?” деб сўрашганида, у: "Замонлар ибтидосида одам деярли яланғоч бўлган, унинг тафаккури ривожлангани сайин у либослар кия бошлаган! Бугун мен ва мен кийган либос инсоният забт этган тафаккур ва цивилизациянинг энг юқори даражасидир ва бу асло орқага тортадиган (регрессив) воқелик эмас! Қадимги дунёга қайтишнинг аломати эса инсоннинг яна яланғоч бўла бошлашидир!”Алҳамдулиллаҳ, ўз динини яхши биладиган ва шунинг билан бирга Ислом унинг ижтимоий фаоллигига тўсиқ бўлмаслигини исботловчи муслиманинг муносиб жавоби. Ажойиб, муслималар Аллоҳнинг амридан, ҳижобдан бош тортмай ўзини жамиятда муносиб тутмоқда ва жамият билан муносабатларини Ислом асосларига кўра ташкил қилмоқдалар.
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]