Кальций танқислиги: хавф ва аломатлар
Организмдаги
тизимларнинг нормал фаолияти учун бизга бир қатор витаминлар ва фойдали
элементлар зарурлигига шубҳамиз йўқ. Аммо кўп ҳолатларда биз ушбу
фактга унчалик аҳамият бермаймиз ва барча зарур моддаларни озиқ-овқат
маҳсулотларидан олиш мумкин деб ҳисоблашда давом этамиз. Замонавий
шаҳарлар экологияси, ирсий мойиллик ва бошқа омилларни эътиборга
олмаган ҳолда, аксарият вазиятларда ўзимиз фойдали моддалар танқислиги
ва бунинг оқибатида оғир хасталикларнинг келиб чиқишига сабабчи
бўламиз. Бугунги ҳикоямизни энг оғир ҳодисалардан бири – организмдаги
кальций етишмовчилигига бағишлаймиз.
Кальций танқислигининг белгилари
Суякларнинг мўртлиги ва улардаги
оғриқлар кальций етишмовчилигининг яққол белгиларидан бири ҳисобланади.
Агар сиз йиқилиб, унчалик жароҳат олмасдан оёғингиз ёки қўлингизни
синдирган бўлсангиз – бу ҳам кальций танқислиги аломати.
Тирноқлар, сочларнинг синувчанлиги,
тиш касалликлари (майдаланиши, эмалда ёриқлар пайдо бўлиши) ҳам
организмдаги кальций етишмовчилигидан дарак беради.
Кальций танқислиги асаб тизимида тез
аччиқланиш, толиқиб қолиш, беҳаловат ҳолатлар кўринишида намоён бўлиши
мумкин. Агар спорт билан шуғулланишни ёқтирсангиз, тез-тез томир
тортишишига кальций етишмовчилигининг белгиси сифатида эътибор
қаратинг. Томирларнинг заифлиги, гипертония, юз асаб толасининг
фалажланиб қолиши ва ҳатто муддатидан олдин соч оқариши ҳам кальций
танқислигининг белгилари бўлиши мумкин.
Болалардаги кальций танқислиги
Кальций моддаси етишмовчилиги айниқса
болалар учун хавфли. Ушбу элементнинг организмга меъёрида тушиши
нафақат суякларнинг, балки бутун организмнинг нормал ўсиши ва
ривожланишини таъминлайди. Кичик ёшда кальций танқислигининг пайдо
бўлиши кейинчалик паришонлик склерози каби хасталикларга олиб келиши
шубҳасиз.
Болаларда кальций моддасининг
етишмовчилиги суяклар ва тишлар шаклланишидаги бузилишларни, кўз
гавҳаридаги патологик ўзгаришларни, асаб тизимидаги бузилишларни,
таъсирчанликни ва томир тортишишларини келтириб чиқаради. Болалардаги
кальций танқислиги туфайли юзага келадиган энг хавфли ҳолатлардан бири
– бу қоннинг ёмон ивиш хусусиятидир.
Маълумки, болалар жуда ҳаракатчан
бўлади. Шу боис тез-тез майда жароҳатлар ва яраларга дуч келишади. Бу
ҳолда қоннинг ёмон ивиш хусусияти фожиали ролни ўйнаши ҳам мумкин.
Организмдаги кальций етишмовчилигини қандай тўлдириш мумкин
Биринчи навбатда таркибида кальций
моддаси ва унинг ўзлаштирилишини яхшилайдиган элементлардан иборат
витаминли комплексни танлаш лозим бўлади. Масалан, кальций моддаси D
витаминисиз ёмон ўзлаштирилади. Буни катталар учун ҳам, болалар учун
ҳам витаминларни танлашда инобатга олиш зарур. Кальций билан бирга
фосфор ҳам зарур – айнан шу модда кальций билан бирга суякларимизга
боради ва уларни мустаҳкамлайди. Агар кальций танқислиги яллиғланиш
хасталикларига олиб келган бўлса, унга магний моддасини қўшиш лозим.
Агар сиз кальций танқислигини
тўлдиришга қарор қилган бўлсангиз, албатта таркибида кальций моддаси
мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотларига эътибор қилинг.
Кальций моддаси қайси маҳсулотларда кўп
Биринчи навбатда бу сут ва қатиқ
маҳсулотлари: қатиқ, творог, ёғи кам қаймоқ, йогуртлар. Кальций
етишмовчилиги аломатлари сезилганда уларни ҳар куни истеъмол қилиш
лозим. Айниқса гипокальцемияга мойил учта гуруҳ – болалар, ҳомиладор
аёллар ва кекса кишилар – ҳар куни юқоридаги маҳсулотларни тановул
қилишлари керак.
Балиқ маҳсулотлари таркибида ҳам кўп
миқдорда кальций мавжуд. Хусусан, ушбу ҳолатда лосось ва сардина
балиқларини истеъмол қилиш тавсия этилади.
Ва албатта, кальций моддаси ўсимлик
маҳсулотларида бор, айниқса унга салатга ишлатиладиган сабзавотлар
(сельдерей, карам, баргли салат) ва кўкатлар бой. Турли уруғлар ва
ёнғоқлар ҳам кальций моддасига бой. Тухум ажойиб кальций манбаи
ҳисобланади.
Агар сиз кальций етишмовчилигини
маҳсулотлар ёрдамида тўлдирмоқчи бўлсангиз, ушбу модданинг
ўзлаштирилишига халақит берувчи баъзи омилларга эътибор қаратишингиз
лозим бўлади.
Биринчи навбатда, бу ёғ. Агар сўз
болаларда кальций етишмовчилиги ҳақида кетаётган бўлса, унда бунга
алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади, чунки ёғ кальций билан
эримайдиган бирикмаларни ҳосил қилади, улар эса ичакда сўрилмайди.
Катталар таркибида кальций моддаси мавжуд маҳсулотлар қанча ёғли бўлса,
улардаги кальций миқдори ҳам шунча кам бўлишини билиб қўйганлари маъқул.
Шунингдек баъзи моддалар организмдан
кальцийни тезда чиқариб юборишини ҳам инобатга олиш зарур. Агар сиз
газли ичимликларни, масалан кока-колага ўхшаган ичимликларни яхши
кўрсангиз, кальций танқислигини тўлдириш учун фақат озиқ-овқат
маҳсулотларининг ўзи етарли бўлмайди. Гап шундаки, ушбу ичимлик
таркибида кальцийни сийдик билан бирга чиқариб юборадиган моддалар
мавжуд.
Кичкинтойларга ҳам таркибида
бириктирувчи тўқималари кўп маҳсулотлар, нордон маҳсулотлар ва шоколад
тавсия этилмайди. Уларнинг барчаси кальцийнинг организм томонидан
ўзлаштирилишига тўсқинлик қилади ва болаларда кальций танқислигини
келтириб чиқариши мумкин.
Демак, юқорида қайд этилганлардан
хулоса қилиш мумкинки, кальций етишмовчилигини тўлдириш учун кальций
моддасига, яхши витаминларга бой маҳсулотларга асосланган оқилона
парҳез ҳамда ушбу моддаларнинг ўзлаштирилишига тўсқинлик қилувчи баъзи
маҳсулотлар истеъмолини чеклаш зарур.
Чақалоқлардаги кальций
етишмовчилигини тўлдириш учун эмизадиган онанинг ўзи парҳез тутиши
керак. Шу тариқа у нафақат фарзандини бу муаммодан халос этади, балки
ҳомиладорлик пайтида йўқотганларини ҳам тўлдириб олади.
Агар ўзингизда кальций
етишмовчилигининг аломатларини сезсангиз, аввало шифокор билан
маслаҳатлашинг. У сизга тўғри рационни танлашга ёрдам бериб, қўшимча
равишда кальций препаратларини тайинлайди. Бу ишга маслаҳатсиз қўл
урсангиз, организмда кальций моддасининг ошиб кетишига замин
яратишингиз мумкин. Эсингизда бўлсин, бу ҳолат ҳам организм учун хавфли.
html-cсылка на публикацию |
|
BB-cсылка на публикацию |
|
Прямая ссылка на публикацию |
|
загрузка...
Kino ko'rsatmayabdimi?U holda Shu Yerga bosing va ishlamayotgan kinoning to'liq nomini yozib qoldiring.
Diqqat ! Serverdagi Nosozliklar Tufayli Ayrim Kinolar Faqat (Mozilla Firefox) Brauzerida Ko'rsatayabdi. Agar Sizda Mozilla Firefox Brauzeri Bo'lmasa Uni O'rnatib Oling.Agar Mozilla Firefoxda ham Kinolar Ko'rsatmasa Adobe Flash Playerni O'rnating.Marhamat Pastdagi Rasmlarga Bosgan Holda Ushbu Programmalarni O'rnating. 
Техника для склада в Москве: Гидравлические тележки, Электронные весы, Биокондиционеры!
Прикрепления: |