Название: Карвинг дарслиги
 Гость
 18.02.2018
 Просмотры: 901
Карвинг дарслиги

"Карвинг" инглиз тилида "кесиш, ўйиш” каби маъноларни англатиши ҳақида карвинг тарихи мақоласида айтиб ўтган эдик. Ҳозирда бутун дунё ошхоналарида жумладан, бизнинг диёримизда ҳам ушбу соҳа жуда шиддатли тарзда кенгайиб бормоқда. Гарчи мева-сабзавотлар, полиз экинларига ҳар хил безаклар бериб ўйиш бўйича карвингни ватани Таиланд ҳисобланса-да, аслида ушбу соҳа бизга ҳам бегона эмас. 

Чунки бизда ҳам етарлича безак ва шакллар берадиган наққош ўймакорлар бор. Уларнинг соҳасини ҳам чет элларда карвинг деб аташади. Фақат Таиландликлар мева ва сабзавотларга шакл ва безак беришса, бизнинг карвингчи усталаримиз тахта, ёғочларга безак беришади.

Ошхонага оид карвинг билан таништиришни давом эттирадиган бўлсак. Одатда, карвингчи усталарда бир неча хил пичоқлар тўплами бўлади. 

Айнан шундай тўплам бўлмаса-да, аммо бошқача қўринишдаги пичоқлар тўпламини диёримиздаги савдо расталаридан топиш мумкин. Ушбу пичоқлар орасида энг муҳим ва улкан вазифани адо этадигани қуйида сиз кўриб турган пичоқ ҳисобланади.
Ушбу пичоқдан тўғри фойдаланиш учун аввало уни тўғри ушлаш лозим. Пичоқни худди ручка ёки қалам ушлаган каби, учта бармоқ (бош, кўрсатгич ва ўрта) билан тутиш керак.
Қолган икки бармоқ эса кесмоқчи ёки ўймоқчи бўлган жисмга қўйилади.
Бу саҳифамизда  карвинг дарслигини  сиз азизлар билан осон ва содда усулда сабзавот ва меваларга шакл беришни ўрганамиз. Биз мисол тариқасида сабзидан фойдаланамиз. Сиз эса, истаган сабзавот ёки мевадан фойдаланишингиз мумкин.
Бутун сабзини бошидан охиригача жуда ҳам чуқур бўлмаган тарзда, учбурчакли тарнов ёки ариқча қилиб кесиб оламиз.

Энди сабзини ўртасидан бўлиб, тик тутиб, икки паст ёнини учли қилиб кесамиз.
Деярли тайёр бўлган шаклимиз мана бундай кўринишга эга бўлади.
Энди сабзини икки ёни ва устдаги кесилган қиррали қисмларини яна озроқ эҳтиёткорлик билан кесиб ёки текислаб оламиз.
Энди бир четдан тўғраб чиқиш мумкин.
Ушбу шаклда кесганингиз агарда сабзавот бўлса,бемалол таомларга солишингиз мумкин. Бу билан сиз таомни нафақат лаззатли, балки гўзал бир тус ва шаклда ҳайратланарли чиқишига ҳисса қўшган бўласиз.
Сабзавот ёки мевадан кесилган, ортиб қолган қисмларини ташлаб юборишга шошилманг. Уларни ҳам тўғраб, ҳеч иккиланмай таомга қўшииб юбориш мумкин. Агар кесганларингиз мева бўлса, унда қолган қисмларидан пишириқлар, мурабболар, энг камида шарбат ёки мевали чой тайёрлашингиз мумкин.
Қолаверса бу каби шаклли безаклар ила таом ва идишларимизни таъб ва дидга кўра безатиш ҳам мумкин.

 

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]