Название: ХОТИНИМ КЕТИБ ҚОЛДИ...(хазил шеър)
 Гость
 27.04.2018
 Просмотры: 1183
ХОТИНИМ КЕТИБ ҚОЛДИ...(хазил шеър)



Қўнғироқ қилиб бир қиз, Менга гап отиб қолди. Билиб қоптида, эссиз, Хотиним кетиб қолди. Дарров кетса-ку хеч гап, Қоним ичди бидиллаб. Жоним- десам буриб лаб, Хотиним кетиб қолди. "-Тўхта, шошма хотинжон, Нотаниш қиз у ишон”... Дегунимча меҳрибон - Хотиним кетиб қолди. Ўсмасини қўймасдан, Янги кўйлак киймасдан. Юзини хам чаймасдан, Хотиним кетиб қолди. Овқат хам қолди чала, Ўртада икки бола. Қўнғироқ қилмай ўла! Хотиним кетиб қолди. Ўйин эмас-ку турмуш, Бижиб ётибди юмуш, Майлийди бу бўлса туш, Хотиним кетиб қолди. Супур-сидир идиш юв, Молни соғ, товуғни қув. Сепмайман ховлига сув, Хотиним кетиб қолди. Кўйлак ғижим, шим ғижим, Ёқа кир, кастюм ғижим. Унмайди бирор ишим, Хотиним кетиб қолди. Туриб ўйлаб қоламан, Қандай овқат қиламан? Аниқ очдан ўламан, Хотиним кетиб қолди. Усиз яйраб кулмасдим, Хечам қовоқ солмасдим. Сира ёлғиз қолмасдим, Хотиним кетиб қолди. Кўзчалари бўлим нам, Эргашди болалар хам. Ялиниб-ёлворсам хам, Хотиним кетиб қолди. Ёшликда хў-ў-ўп юргандик. Севиб турмуш қургандик, Чой ичиб ўтиргандик, Хотиним кетиб қолди. Эшитди ота-онам, Хафа мендан қайнонам Хотинбозмишман менам, Хотиним кетиб қолди. Қўшнилар гап қиларкан, "Хотини иккта экан”. Тушунмасдан-билмасдан, Хотиним кетиб қолди. Қўнғироқ қилган қиз ким? Бирдай дерди, "сиз бегим.” Англашга улгурмадим, Хотиним кетиб қолди. Уч кун ўтгач бўлди хал, Хазил қипти ошнам сал. Дедим- э ахмоқ, танбал, Хотиним кетиб қолди. Телефонин чуқалаб, Қизча бўпти амаллаб. Шу хазил чун воажаб, Хотиним кетиб қолди. Бор гапни бориб айтдим, Хотинни олиб қайтдим. Ўғил тўй қилар пайтим, Хотиним кетиб қолди. Дерлар суяксиздир тил, Ташвишдир баъзи хазил. Яшаб тургандик ахил, Хотиним кетиб қолди. Ошнам бўлди хижолат, Кечирди уни Шухрат. Шеър ёздим, номи фақат, "Хотиним кетиб қолди”...
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]