Название: Коса дим
 Гость
 18.07.2018
 Просмотры: 925
Бу таом гарчи миллий таомларимиз жамланган китоблардан ўрин олмаган бўлсада, кўпчилик бочқачароқ усулда бўлса ҳам уйида тайёрлашларига заррача ҳам шубҳа йўқ. Чунки бу парҳез таомлардан ҳисобланиб, қовуриш, қайнатиш босқичлардан ўтилмайди, фақатгина буғда пиширилади. Хусусан, ҳозирги кунда  гўзал диёримизнинг Наманган вилоятларидаги кўплаб таомхоналарида ушбу "коса дим” таомни тайёрлашади.

 Керакли маҳсулотлар: (4 порция учун)

  1. Гўштни юмшоқ қисми (қўй гўшти бўлса янада яхши) – 100-120 гр
  2. Пиёз – 1-2 та
  3. Картошка – 1-2 та
  4. Помидор – 1 дона
  5. Булғори қалампир – 1 дона
  6. Саримсоқ- 4 бўлак
  7. Ошкўкат, туз ва зираворлар таъбингизга кўра

Тайёрланиши:
Сабазавотлани худди димлама ёки шўрвага тўғрагандек, картошкалар бироз йирик кубик шаклида, пиёз ярим ҳалқа, қолган сабзавотларни эса йирикрок бўлакларга бўлиб олинади, гўшт эса йирик кубик шаклида тўғраб олиш лозим.Манти қасқонга мос келадиган коса ёки бизики каби бирон бир идишга навбати билан териб чиқилади аввал остига гўшт сўнгра сабзавотларни, устидан туз ва зираворларни сепиб, манти қасқонга қўйиб 1-1,5 соат мобайнида қайнаб турган сувда буғлаб пиширилади. 


Тайёр бўлган коса димни устига ошкўкатлар сепиб дастурхонга тортиқ қилиш мумкин.
ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]