Название: Намоз ва саломатлик
 Гость
 18.02.2018
 Просмотры: 901
Илмий тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра мусулмонларнинг ибодати -намоз инсон руҳиятига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, мукаммал адо этилгандаунинг жисмоний соғлигини мустаҳкамлайди, шунингдек, жинсий муаммоларига ҳам барҳам беради. Малайзия университетининг бир гуруҳ беомедицина олимлари намознинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиб чиқишди ва намоз юрак уришини нормаллаштиришини, бел оғришиникамайтиришини, тос соҳасидагимускулларни мустаҳкамлашлигини аниқлашди. Малайзияуниверситети Департаментининг бошлиғи беометрик мухандис профессор Фотима Иброҳим айтишича тадқиқотчилар, намоз вақтидаги ҳаракатлар жинсий муаммоси мавжуд беморларга ёрдам беришини илмий исботлашди. Марийк Ван Кампеннинг тадқиқот натижаларига суянган ҳолда доктор Фотима тос соҳасиниг мускулларини машқ қилдириш қон айланиш системасинингяхшиланишига ёрдам беришини, жинсий алоқа билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишини тасдиқлади. "Бизнинг жинсий муаммолари мавжуд бўлган икки бемор устида олиб борган шахсий тадқиқотимиз - намоз терапиясидан сўнг бир ой ўтгач уларда ижобий натижалар кўрдик” , деди Фотима Иброҳим. Малайзияда ўтказилган собиқвазир Абдуллоҳ Аҳмад Бадавий очган, мусулмонлар намозининг илмий тадқиқотларига бағишланганконференцияда профессор бу ҳақда эълон қилган эди. Доктор Фотиманинг сўзларига кўра намоздаги аъзолар ҳаракати бел оғриғини, айниқса хомиладор аёллардагибел оғриғини камайтиради. Бу бел оғриғига учраган бемор ва хомиладор Малайзиялик, Ҳиндистонлик ва Хитойлик аёлларустида олиб борилган тадқиқотларда кўрилди. "Мусулмон бўлмаганона бўлиш тараддудидаги аёллар сеанс вақтида фақатгина намоз ҳаракатларини қилдилар. Бир ойдан сўнг уларнинг ҳолатлари яхшиланди ” "IslamNews”.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, руку ва сажда умуртқа поғонасидаги йўлларни очади ҳамда бошмиядаги босимни туширади. Кардиология марказимутахассиси профессор Ван Аҳмад,сажда қилиш юрак уриш тезлашишиниминутига 10 тага камайтиришини илмий тарзда исботлади. Олим айтадики, 12 ракатлик намоз врачлар томонидан тавсия этилган ярим соатлик енгил жисмоний машқ ўрнини босади. Барча илмий тадқиқотлар натижалари жамланган "Фан ва намоз” номли китоб Малайзия дўконларида сотувда.
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]