Название: Нега ёмон демайсиз сиз Кумушни ҳам?
 Гость
 27.04.2018
 Просмотры: 773
Нега ёмон демайсиз сиз Кумушни ҳам?



Зайнаб деса қўзғалади нафратингиз, Бўлишмоққа кўнармидингиз бахтингиз, Битилса ё унингдайин қисматингиз, Билолмайсиз гоҳ йиғлаб, гоҳ кулишни ҳам, Нега ёмон демайсиз сиз Кумушни ҳам? У ҳам аёл, бахтим бутун бўлса дерди, Марғилонлик бегимни тинч қўйса дерди, Кумушдан минг ортиқ мени севса дерди, Билолмади қаерга бош уришни ҳам, Нега ёмон демайсиз сиз Кумушни ҳам? Икки аёл бир бўлса бас, гап топилар, Шунда фақат унинг томон тош отилар, Қаердан ҳам унинг дардим билсин улар, Билолмайди у нима гап дейишни ҳам, Нега ёмон демайсиз сиз Кумушни ҳам? Ўзингизни бир ўрнига қўйиб кўринг! Сиз ҳам у-дек аросатда куйиб кўринг! Сизни севмас ўшал ёрни суйиб кўринг! Билолмайсиз қолишни ҳам, ўлишни ҳам. Нега ёмон демайсиз сиз Кумушни ҳам?
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]