Название: Ота (Армоним бор)
 Гость
 18.11.2018
 Просмотры: 1046
Армоним бор, бу дунёда армоним бор, Қоқ далада ўтлар босган ўрмоним бор. Қизғалдоқдай бошим эгик бу маконда, Ёниб яшаб ўтмаган отажоним бор. Ота десам, бағри-дилим ёнаверар, Куним ёнар, ою йилим ёнаверар, Мозорига қўйган гулим ёнаверар, Тутунларга тўлиб кетган осмоним бор. Эсаверсин жаннатлардан келган насим, Момо ерим, ўзингсан энг муқаддасим, Бағрингда жим тинглаб бу тун жон нафасим, Руҳимни аллалаб ётган жаҳоним бор. Одам бўлиб бир одамни тушунмаслар, Кўзингда ёш кўриб ҳам гоҳ ўкинмаслар, Босган изим пойлаб юрган эй, нокаслар, Қабрдан қўл чўзиб турган қалқоним бор... Мен отамдан қолган эркин садо-сасман, Қонимга ёт наволарга қайрилмасман, Ўлгунимча энди ундан айрилмасман - Ўз отамдек бўлиб қолган имоним бор. Армоним бор, бу дунёда армоним бор, Кенг далада гуллар босган ўрмоним бор, Қизғалдоқлар бош эгиб қон йиғлаб турган Бу маконда менинг ҳам нуржаҳоним бор.
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]