Название: Қовун шарбати
 Гость
 22.11.2017
 Просмотры: 650
Қовун шарбати

Қовун шарбати бошқа барча сабзавот ва шарбатларга нисбатан кальцийга бой бўлиб ҳисобланади. Кальций эса суяк, тиш ва тирноқлар учун фойдалидир.
Шунингдек, қовун шарбати таркибида темир моддаси миқдори ҳам юқори.

Бундан ташқари қовун шарбати чанқоқ босди, асаб тизими ва ошқозон ҳазм қилишини, ҳамда танадаги сув ва туз мувозанатини сақлаб туриш билан бирга, асаб тизимини тинчлантириб, қувватлантирувчи восита сифатида таъсир кўрсатади.

Керакли маҳсулотлар (1 литр учун)
Қовун 600 гр
Сув     700 гр
Шакар 200 гр

Тайёрлаш усули:
Янги қовун уруғлари ва пўчоғидан тозаланади. Майда бўлакчаларга кесилиб бир идишга солинади ва шакар сепиб, салқин жойда 2-3 соатга қолдирилади, сўнгра сув қуйиб, 5 дақиқача қайнатилади ва совитилади. Шарбатни совуқ ҳолида берилади.

 


 

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]