Название: Россия ўзини ҳалол маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаб келмоқда
 Гость
 18.07.2018
 Просмотры: 578
Расмий статистикага кўра, Россия – сўнгги йилларда ҳалол маҳсулотлар бозорининг ўсиши бўйича дунёдаги дастлабки ўриндаги давлат ҳисобланади. Охирги 5 йиллик текширишлари натижаси шуни кўрсатдики: талаб тахминан 30-40 фоизга ортган. Шу боис, ишлаб чиқариш ҳам анчагина жадал тус олган.

Айни вақтда йилига давлатда ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида 65 минг тоннага яқин гўшт маҳсулотларидан фойдаланилмоқда. Натижада, Россия давлати чет элларга ҳам ҳалол маҳсулотлар экспорт қилиш имконига эга бўлган.

"Ҳозирги кунда 75 га яқин сертификатланган (махсус руҳсатга эга бўлган) турли савиядаги корхоналаримиз бор. Булар орасида гўштни қайта ишлайдиганлари, ҳамда қуш маҳсулотлари ҳозирлайдиганлари мавжуд. Шунингдек, колбаса цехларимиз бор.
Мана шу кунларда ҳалол қуш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларимизнинг ҳам хорижий давлат бозорларига экспорт қилишлари учун қулай имконият бўлиб турибди”, - дея таъкидлади Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Қирол Абдуллоҳ бин Абдул Азиз раҳбарлигида ўтадиган халқаро конференцияда "Россия бўйича Ҳалол маҳсулотларни назорат қилиш” ташкилоти вакили Айдар Газизов.

"Шимолий Африка, Жанубий-Шарқий Осиё, Узоқ Шарқ мамлакатларида, ҳамма ерда бизнинг маҳсулотларга диққат-эътибор қаратилган, зеъро унга талаб етарли даражада. Муҳими – маҳсулотларимиз ҳалол ишлаб чиқариш меъёрларига тўлиқ жавоб бериши лозим. Қолаверса, баҳоси ҳам рақобатбардош, омма имконига қараб белгиланиши зарур”, - дея вазиятга баҳо берди Айдар Газизов.

"Россиялик ишлаб чиқарувчилар тобора ҳалол стандарт меъёрларига мувофиқ маҳсулотлар ишлаб чиқаришга интилиб келмоқдалар. Сабаби, шундай қилинган ҳолатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нафақат мамлакат ички бозорида, балки халқаро бозорларда ҳам талабларга тўлақонли жавоб бера олади. Бунинг учун мазкур ишлаб чиқарувчи корхоналар дунё бўйлаб ўтказилаётган нуфузли кўргазмаларда иштирок этмоқдалар.

Бизда 10 йилга яқин тажриба борлигига қарамасдан, чет эллик ҳамкасбларимизнинг асбоб-ускуналари ва шарт-шароитларини анча юқори деб ҳисоблаймиз, ҳамда уларни имкон қадар ўзлаштириб боришга ҳаракат қиламиз.

Шу боисдан, бизнинг Ар-Риёддаги кўргазмага уюштирадиган сафаримиз, Россия ҳалол маҳсулотлари ҳамда ўзга давлатларнинг ишлаб чиқариш фаолиятлари билан танишишда муҳим аҳамият касб этади”, - дея ўз сўзини хулосалади Айдар Газизов.

Энг ожиз банда
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]