Название: Туркча пахлава
 Гость
 18.02.2018
 Просмотры: 1065
Керакли масаллиқлар: ун, жўҳори крахмали, 1 дона тухум, 50 г ёғ, 1 ст сут ёки қаттиқ, 3 ст майдаланган ёнғоқ, 2 ст шакар, лимон кислотаси ёки бир дона лимон суви, бир чимдим туз. Идишга бир чимдим туз, тухум, ёғ, сутни солиб яхшилаб аралаштирамиз. Оз-оздан ун солиб, юмшоқ хамир қорамиз. Хамирни ёнғоқ бўлакчаларидек зувалачаларга ажратамиз. Ёнғоқ бўлакчаларини худди сомса хамири катталигида очамиз. Хамирни ёйганда урвоғиға жўҳори крахмали ишлатилади. Ўнта сомса хамири шаклидаги хамирларни орасига жўҳори крахмалини сепиб, устма-уст қўйиб, това катталигида очамиз ва хамирни товага ёямиз. Худди шу усулда барча ёнғоқ шаклидаги хамирлар очилади.Ҳар бир ўнтадан ёйилган хамирларни устига майдаланган ёнғоқ сепилади. Лист устига бир ёки икки стакан писта ёғини қуямиз. Камида икки соатга тиндиришга қўямиз. Лист устига қуйилган ёғ хамирга сингиши лозим. Сўнгра листдаги пахлавани ихтиёрий шаклда кесамиз. Қиздирилган газ печида 40-45 С° да пиширамиз. Қиёми учун: 2 стакан шакарга 1 стакан сув, лимон кислотаси ёки бир дона лимонни сиқиб, сувини қўшиб, худди чак-чак қиёмига ўхшаш қилиб тайёрлаймиз. Лимон суви қиёмни шакар бўлиб қолмаслигини таъминлайди. Тайёр қиёмни пахлавани устига қуямиз. Дилором тайёрлади.
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]