Название: Творогли печенье
 Гость
 18.02.2018
 Просмотры: 1042
Керакли масалиқлар: 400 г творог, 200 г маргарин ёки сариёғ, 300 ёки 350 г ун, ош содаси чорак чой қошиқда, 1 чой қошиқ қабартма туз, шакар

Тайёрланиши: ун, ош содаси билан қабартма тузни қўшиб аралаштирилади. Устидан қирғичдан ўтказилган сариёғ солинади. Сариёғ музлатгичдан олингани мақул. Ун ва сариёғни қум ҳолатига келгунча аралаштиралади.

Масаллиққа эзилган творог қўшиб, юмшоқ ҳамир қорилади. Творог ҳолатидан келиб чиқиб, ун миқдори озайтирилади ёки кўпайтирилади. Творог қуруқ бўлса, ун озроқ, сувли бўлса кўпроқ қўшилади. Тайёр хамир 30-40 дақиқага музлатгичга қўйилади.

Музлатгичдан олинган хамир кичик бўлакчаларга бўлиниб, сомсанинг хамирига ўхшаб ёйилади. Ёки хамирнинг ҳаммаси ёйилиб, стакан ёрдамида айлана шаклида кесиб олинади.

Айлана шаклдаги хамирни шакарга ботириб, шакарли томонини ичкарига қилиб букланади, сўнгра ярим доира шаклидаги хамир шакарга ботирилиб, шакар тарафини ичкарига қилиб букланади. Печеньенинг усти тарафи шакарга ботирилиб, духовка патнисига қўйилади. Қиздирилган духовкада 25- 0 дақиқа давомида пиширилади.

Muslimaat.uz saytidan olindi.
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]