Название: Уйимиздаги энг микроб йиғар 10 та ашё...
 Гость
 18.02.2018
 Просмотры: 1086
Тозалик - барчамиз учун муҳим ўринда туради. Озодалигимизга ҳаммамиз эътиборли бўламиз. Аммо шундай нарсалар борки, айнан уларга биз унчалик ҳам аҳамият бермаймиз. Бу қандай нарсалар экан деб қизиқаётгандирсиз? Ҳозир билиб оласиз. АҚШнинг Аризона университетининг Микробиология бўлими олимлари олиб борган тадқиқотлари натижасида, улар хонадонимиздаги энг микробли 10 та ашёни аниқлашди.
Улар қуйидагилар:
1. Ошхонамиздаги тахтакаш. Тахтакашни доимо иссиқ сувда ювиб, сўнг яхшилаб артишимиз лозим. Мутахассисларнинг тавсия этишларича, уйимизда камида 6 та тахтакаш ишлатишимиз лозим экан: товуқ, балиқ, гўшт маҳсулотлари учун, қайнатилган сабзавотлар учун, нон учун, мевалар учун алоҳида-алоҳида тахтакаш ишлатиш лозим.

2. Уй телефон гўшаги. Телефон гўшагини 2-3 кунда бир яхшилаб артиб туриш керак. Уни тозалаш учун, гўшакни аввал нам латтада, кейин қуруқ латта билан артиш керак бўлади.

3. Идиш-товоқ учун мочалка. Уни ҳар хафта янгилаб туриш маслаҳат этилади.

4. Ҳаммом пардаси. Ҳаммомингиздаги пардани ҳам ойда бир марта алмаштириб туриш керак. Акс ҳолда, у ўзида барча зарарли микробларни йиғиб ўтиради.

5. Ахлат челак. Ошхона, ҳаммом ва ҳожатхонадаги ахлат челакни бир ойда 2 марта махсус суюқликлар билан дизенфекциялаш керак.

6. Кир ювиш машинаси. Кир ювиш машинаси ҳам ўзида микробларни тўплаш хусусиятига эга. Кир ювиш машинаси ичидаги резина зичлагични ҳам 1 ойда 2 марта махсус суюқликлар билан дизенфекциялаш лозим.

7. Пулт. Қўлдан қўлга ўтадиган пултни тозалаш учун қоғоз сочиқчадан фойдаланишингиз мумкин.

8. Эшик дастаги. Уй тозалаш вақтида аҳамиятсиздек туйилган эшик дастаги, микроблар учун аслида катта аҳамиятга эга. Эшик дастагини ҳар куни уй тозалагандан сўнг, антибактерияли нам сочиқда артиш керак.

9. Тиш чўткаси. Тиш чўткаси бизни ишимизни енгил қилиб, тишларимизни тозалаб беради, аммо аслида унинг ўзи ёрдамга муҳтож ҳисобланади. Уни тозалаш учун тиш пастасининг ўзи кифоя. Тиш пастаси билан уни иссиқ сувда ювишингиз керак.

10. Компютер клавятураси ва сичқонча. Уни тозалаш учун аввало компютерингизни токдан суғуришингиз керак, сўнгра чангютгичнинг юмшоқ чўткачи билан клавиатурангизни тозаланг. Аввал нам мато билан, сўнг қуруқ матода артинг.

ДИҚҚАТ!!! Нам ва илиқ нарсалар бактериялар ривожи учун ҳақиқий ўчоқлигини унутманг!
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]