Главная» 2010 » Сентябрь » 2 » Узбегим қизлари учун енгил ва чиройли Профессионал макияж...
Узбегим қизлари учун енгил ва чиройли Профессионал макияж...
20:37


Кўпгина аёллар визажистлар ҳар доим лол қолдирадиган чеҳрага эга бўлишлари керак, чунки бенуқсон макияж – уларнинг иши, эканига ишончлари комил. Аслида макияж ҳақиқий маҳоратни талаб этса-да, оддий (яъни кундалик) ва ақлни ўғирлайдиган (яъни бенуқсон) макияж ўртасидаги фарқ профессионал техника ва сирлардан маҳорат билан фойдаланишга бориб тақалади.
 
Бугун диққатингизга жаҳоннинг етакчи визажистларидан ўнта маслаҳатни таклиф этамиз. Улар ҳеч қандай саъй-ҳаракатларсиз профессионал макиж қилишингизга ёрдам беради.
 
1. Кўзлар остидаги тўқ рангли доғларни пардоз воситалари билан шунчаки яширишнинг ўзи етарли эмас. Чеҳрангиз тетик ва тиниқ кўриниши учун кўзлар остидаги кўримсиз тўқ доғларни йўқ қилиш керак. Бунинг учун ранги тонал асосдан очроқ бўлган юздаги нуқсонларни яширувчи воситани юпқа қилиб иложи борича пастки киприкларнинг ўсиш чизиғига яқинроқ суринг. Бунда яширувчи воситани, бурун солинчакларини ҳам қамраган ҳолда, кўз соҳасида яхшилаб текисланг.
 
2. Душ қабул қилганингиздан кейин, макияж қилишни режалаштирмаган бўлсангиз ҳам, ҳар доим киприкларни қайириш учун мўйчинакдан фойдаланинг. Илиқ сув киприкларни юмшоқ қилади, шу боис уларни қайириш ҳам осонлашади. Бундан ташқари, ушбу процедура киприкларни мустаҳкамлайди ва тўкилишининг олдини олади.
 
3. Қошдаги нуқсонларни текисловчи упа ундаги туксиз жойларни тўлдириб, табиий кўринса-да, унинг формуласи узоқ вақтга мўлжалланмаган, шу боис кун ўртасига келиб, упа ёйила бошлайди. Хўш, қандай қилиб бунинг олдини олиш мумкин? Биринчидан, қош учун қаламдан фойдаланинг, фақат шундан кейингина озроқ миқдорда упа суртинг. Қаламнинг мум асоси упа зарраларини узоқ вақт ушлаб туради.
 
4. Тонал асос сурилганидан кейин кафтларни яхшилаб ишқаланг, кейин уларни бир неча сонияга ёноқларингизга, иякка, пешона ва бурнингизга қўйинг. Кафтларнинг тафти асосни юмшатади, бу эса унинг рангини терининг табиий рангига яқинлаштиради. Ушбу оддий ҳийла туфайли макияж ҳеч қачон сунъий ёки беўхшов кўринмайди.
 


5. Макияжни охиридан бошлаш – уни меъёридан ошириб юбормасликнинг ажойиб воситасидир. Масалан, юзга тонал асос сурилганидан кейин бевосита лаб макияжига ўтилади ва румяна сурилади, кўзлар макияжи эса кейинга қолдирилади. Шунда юз табиий кўринади, чунки сиз кўзлар макияжи қай даражада ёрқин бўлиши кераклигини ҳис этасиз, демак тенлар ва тушдан меъёрида фойдаланасиз.

6. Киприклар узун ва бир-биридан ажралиб туриши (ёпишмаган бўлиши!) учун турли тушдан икки қатлам суринг. Олдинига киприкларга кремли асосга эга ҳажм берувчи тушни киприкларга асосидан бошлаб суринг. Туш қуриганидан кейин бир неча дақиқадан сўнг киприкларни узайтирувчи гелли асосга эга тушни суринг, у киприкларни кун давомида керакли шаклда ушлаб туради.



 
7. Агар лаб бўёғингиз тугаган бўлса, ўзингизникини тайёрланг. Бу жуда оддий: лабларингизга бальзамдан суринг, кейин бармоғингизни озроқ пушти ранг пудра ёки тенга ботириб лабларингизга суринг. Натижада табиий рангдаги яхши намланган ҳамда эътиборни тортувчи ёрқин лабларга эга бўласиз.
 
8. Кўзларга урғу бериш ва уларни мафтункор қилиш учун подводка контурини иложи борича киприкларнинг ўсиш чизиғига яқинроқдан ўтказинг, орада очиқ жой қолмасин. Аввало қовоқларга қош учун упани суринг ёки подводка ёрдамида чизиқ ўтказинг. Кейин қовоқларни секин кўтариб, қалам ёрдамида киприкларнинг ўсиш чизиғи бўйлаб нуқталар қўйиб чиқинг – бу кўзларга урғу беради ва киприкларни қалин қилиб кўрсатади.
 


9. Лаб ёки кўзлар учун контурли қаламдан фойдаланганингизда, тирсакларингиз билан пардоз столига суянинг – шунда қўлингиз қалтирамайди, демак чизиқлар ҳам текис тушади.
 
10. Чарчаган ва қизирган кўзларга ёрқинлик бахш этиш учун мовий ранг асосга эга тен ва қаламлардан фойдаланинг. Бу терининг табиий рангини ушлаб туради. Хусусан, садаф ранг тенларни тўқ кўк ёки тўқ кулранг қалам билан бирга суринг. Бундай вазиятда ҳеч қачон қизил асосга эга, яъни бинафша ранг ёки пушти ранг пардоз воситаларидан (тенлар, қаламлар ёки туш) фойдаланманг. Бу кўзларнинг қизарганига урғу беради холос.
 




html-cсылка на публикацию
BB-cсылка на публикацию
Прямая ссылка на публикацию








Опубликовать




загрузка...

Kino ko'rsatmayabdimi?U holda Shu Yerga bosing va ishlamayotgan kinoning to'liq nomini yozib qoldiring.

Diqqat !

Serverdagi Nosozliklar Tufayli Ayrim Kinolar Faqat (Mozilla Firefox) Brauzerida Ko'rsatayabdi.
Agar Sizda Mozilla Firefox Brauzeri Bo'lmasa Uni O'rnatib Oling.Agar Mozilla Firefoxda ham Kinolar Ko'rsatmasa Adobe Flash Playerni O'rnating.Marhamat Pastdagi Rasmlarga Bosgan Holda Ushbu Programmalarni O'rnating.


Техника для склада в Москве: Гидравлические тележки, Электронные весы,
Биокондиционеры!

Прикрепления:
Категория: HAR XIL | Просмотров: 1108 | Добавил: DxB-studio | Теги: 1.0/1 |
Всего комментариев: 2
Имя *:
Email:
Код *:

 
 
 
© Copyright "UZBOYS.UZ". All rights reserved. 2008-2011 Хостинг от uCoz

The release is prepared by Ikromoka corporation and the "XaKeR" team